Учмас ўзбеклар муаммоси чуқурлашган: Маҳаллий авиарейслар деградацияси давом этмоқда
Давлат компаниялари ва айниқса монополистлар фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичларини эълон қилганида, яхшисини ошириб, камчилигини яшириши анъанавий методичкага айланиб қолган. Uzbekistan Airports ҳам бундан мустасно эмас.
https://t.me/uzbairportsuz ишонсак, 2026 йилнинг биринчи чорагида йўловчи оқими, рейслар сони ва юк ташувлари бўйича барқарор ижобий динамикани сақлаб қолмоқда.
Лекин Uzbekistan Airports ўсаётган нуқталар динамикасини алоҳида урғулаб туриб, ортга кетаётган сегментлар ҳақида лом-лим демайди. Масалан, маҳаллий қатновларда йўловчилар ташиш пасайишда давом этаётгани ҳақида. Рақамларга ишонилса, 2026 йилнинг дастлабки 3 ойида маҳаллйи қатновларда 663 554 нафар йўловчи ташилган. Бу кўпми ё камми, ўсганми ё камайганми? Uzbekistan Airports аниқлик киритишни истамаган.
Лекин Uzbekistan Airports
https://t.me/uzbairportsuz очиқламасига қарасак (2025 йил 1- чорак очиқламаси эълон қилинмаган, 2 йил аввал худди шу даврда 762 435 нафар йўловчи ташилгани кўрамиз. Яъни, 2 йил ичида маҳаллий қатновларда йўловчи ташиш қарийб 100 мингга ёки 13%га қисқариб кетган.
Албатта, давлат компаниялари истеъмолчилар олдида эмас, уларнинг иш берувчилари — тепадаги каттаконлар олдида ўзларини масъул деб ҳисоблашади (уларга вақтида самолетни тайёр қип туришса бўлди ҳисоб), табиийки рақамларнинг фақат ёқимли қисми узатилади.
Хўп, нега маҳаллий қатновлар учун ажратилаётган юз миллиардлаб https://lex.uz/docs/7949060 ва қарамасдан йўловчи ташиш тубга қараб инмоқда? Ўзбеклар маҳаллий қатновларда учишни исташмайдими? Жавоб оддий, осон ва 1488 марта такрорланган: ҳавошка ва у билан бирга авиабозоримизни назорат қилаётган битта ва яна яримта чўнтак компанияларга туфайли маҳаллий қатновлар қизиқ эмас (ҳа, улар субсидия олишдан воз кечишмайди). Уларга Андижонга ёки Бухорога учишдан Алмати ва Ўшга учиш манфаатли. Чунки бозор бор Алмати ва Ўшда бир марта арзон ёқилғи қуйиб олиш мумкин (Яқин Шарқдаги кризис истиснолар яратишни бошлаган бўлиши табиий)