Президент фармони: "Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Унга мувофиқ, аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари https://t.me/uza_uz:
▫️ самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш;
▫️ мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш;
▫️ истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;
▫️замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
https://argos.uz/|| https://www.facebook.com/argos.pressa/?ref=pages_you_manage|https://instagram.com/argos.uz?igshid|https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ/videos\|https://twitter.com/argos_uz|https://t.me/murojaat_argos_bot
“Раҳбар аёллар мактаби” дастури иштирокчилари учун Латвияда стажировка дастури ташкил этилди
https://lex.uz/docs/7587464
▫️Дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Ўзбекистон давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда юртимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган раҳбар аёллар иштирок этмоқда.
Стажировка дастури давомида иштирокчилар томонидан Латвиянинг гендер тенглиги сиёсати тизими, аёллар учун қонун ижодкорлиги масалалари, замонавий технологиялар орқали аёлларга кенг кўламли имкониятлар яратиш бўйича тажрибаси ваколатли ННТлар билан ҳамкорликда ижтимоий хизматларни тақдим этиш, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантириш, бизнесда ижодкорлик, инновациялар борасидаги тажрибаси ўрганилмоқда.
▫️Дастур жорий йилнинг 18 июль кунига қадар давом этади.
https://argos.uz/|| https://www.facebook.com/argos.pressa/?ref=pages_you_manage|https://instagram.com/argos.uz?igshid|https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ/videos\|https://twitter.com/argos_uz|https://t.me/murojaat_argos_bot