Пока нет отзывов. Будьте первым, кто поделится своим опытом!
Последние посты
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)
10,900
0
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Берган нарсасини қайтариб олувчи киши қусиғини қайта (еган) ит кабидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса қасамининг устидан чиқади...»,
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳориса ибн Ваҳб.дан)
10,800
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир:
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласада тиланчилик қилмайдиган киши»
Муслим ривояти
(Иёз ибн Ҳимор .дан)
8,070
0
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
8,580
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»
«Сунан» эгалари ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
8,910
0
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни (ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
11,100
0
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
11,200
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
9,490
0
0
Кун Хадислари
19 мар. 2026 г., 17:34
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
9,210
0
Кун Хадислари
17 февр. 2026 г., 00:12
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳнинг зикри бундан мустасно»
Имом Термизий ривояти
(Умму Ҳабиба (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тили тўғримас кишининг қалби ҳам тўғри бўлмас, қалби тўғри бўлмаса, унинг иймони ҳам тўғри бўлмас»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)
8,300
0
0
Кун Хадислари
15 февр. 2026 г., 08:58
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим. У зот ﷺ қўллари билан тилларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Суфён ас-Сақафий (р.а).дан)
📚Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим. У зот ﷺ «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
Табароний ривояти
(Савбон (р.а).дан)
8,700
0
Кун Хадислари
8 февр. 2026 г., 23:40
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
Имом Бухорий ривояти
8,700
0
0
Кун Хадислари
3 февр. 2026 г., 07:54
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса, сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди»
1 Хусни хулқ
2 Таом халоллиги
3 Ростгўйлик
4 Омонотдорлик
Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад»
(Абдуллох ибн Амр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир»
Имом Муслим ривояти
(Наввос ибн Самъон (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар «Kим каттамизни улуғламаса, кичигимизга раҳм қилмаса ва олимимизнинг ҳақини билмаса, менинг умматимдан эмасдир»,
Аҳмад ва Табароний ривоятлари
8,860
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг. (камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур (қабул бўлган ҳаж) нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «(камбағалларга) Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари (Жабир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ “Аллоҳа амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса (мана шудир)”, дедилар".
Имом Табароний
(Ҳакам ибн Умайр (р.а)дан)
8,200
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ОЯТЛАРИКУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик»
Имом Муслим ривояти.(Ибн Аббос (р.а).дан)
7,080
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
Бухорий ва Муслим ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
Имом Термизий ривояти(Анас (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
Байҳақий ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
7,960
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатгин, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман"
Имом Термизий ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй йигитча, Оллоҳни ёдингда тут, У сени ёдида тутади. Оллоҳни ёдингда тут, уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам Оллоҳни ёд эт, У қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг Оллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам сўрасанг, уни Оллоҳдангина сўра. Зеро, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар қуриб бўлган. Ва “Лавҳул махфуз” китоби ёпиб қўйилган»
Муслим ривояти(ибн Аббос (р.а).дан)
7,110
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти(Умми Бужайд (р.а).дан)
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни, (яъни етим ва аёлнинг) ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)
10,200
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.(Абу Зарр (р.а).дан)
9,360
0
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳни восита қилиб сизлардан паноҳ тиласа, унга паноҳ бериб ҳимоя қилинглар. Ким Аллоҳни восита қилиб бирор нарса сўраса, ўша сўраган нарсасини беринглар....»
Абу Довуд ривояти(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қалбинг мулойим бўлиб, ҳожатинг бароридан келишини яхши кўрасанми? Унда етимларга раҳм қилиб, бошини силаб, уларга ўз таомингдан едир. Шунда қалбинг юмшаб, ҳожатинг бароридан келади»
Табароний ривояти.(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи шахсман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: «Сен кимсан?» деб сўрайман. У: «Мен етимларимга қараб ўтирган аёлман», дейди»
Абу Яъло ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
10,000
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради»
Имом Термизий ривояти(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
7,670
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахиллик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди»
Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик»
Имом Термизий ривояти(Абу Саид (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди»
Бухорий ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
9,470
0
Кун Хадислари
6 дек. 2025 г., 16:20
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан (бирор нарса) сўралса бермайдиган кишидир»
Имом Термизий ривояти(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида бахиллик билан иймон жамъ бўлмайди»
Имом Насиой ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, бахиллик, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, покиза мўмина аёлларга зино билан туҳмат қилиш», дедилар»
Имом Насиой ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир»,
Имом Аҳмад ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
7,780
0
Кун Хадислари
5 дек. 2025 г., 14:07
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»
Имом Термизий ривояти(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
5,970
0
Кун Хадислари
3 дек. 2025 г., 07:31
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти(Абу Умома (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
7,100
0
0
Кун Хадислари
29 нояб. 2025 г., 19:16
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди»
Муслим ривояти(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бергин», дейди»
Бухорий ва Муслим ривояти(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини Оллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек, Оллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, Оллоҳ уларнинг ишларини бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини эса бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди»
Абу Довуд ривояти(Ҳасан (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Саховатли инсон Оллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил кимса бахил обид кимсадан Оллоҳга маҳбуброқдир»Имом Термизий ривояти
9,180
0
Кун Хадислари
27 нояб. 2025 г., 07:06
КУН ҲАДИСЛАРИ📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар»
Ибни Можа ривояти(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир»
Имом Бухорий ривояти(Ибн Масъуд (р.а).дан)