Nenhuma avaliação ainda. Seja o primeiro a compartilhar sua experiência!
Últimos Posts
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
🔥 Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди
❗️ Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина Учкўприк тумани ҳудудида текширилди.
❌ Натижада, унинг салонида 4 кг 41 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Шунингдек, мазкур фуқаронинг уйидан ҳам 867 гр “гашиш” моддаси олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситалари унинг 1980 й.т. тоғасига тегишли эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу заҳри қотил қўшни республикадан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔥 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🔥 Каналга аъзо бўлинг 🔥
19,400
1,114
0
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
⚡️ 31,5 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди
⚡️ ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Хусусан, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган 3 дона қопда умумий қиймати 3 млрд 297 млн сўмни ташкил этувчи 30660 дона “Регапен” ва 925 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ноқонуний юкларнинг эгаларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
⚡️ Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
⚡️ Каналга аъзо бўлинг ⚡️
36,800
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
📷 Photo
⚡️ Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
⚠️ Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 й.т. фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
✅ Каналга аъзо бўлинг 🔗
23,800
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
🔥 Автомашина ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди
❗️ Гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида ДХХ Чегара қўшинлари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, қўшни мамлакатдан келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасининг ғилдираклари ичига хуфиёна тарзда яширилган наркотик моддаларни олаётган вақтларида 1974 й.т. автомашина ҳайдовчиси ҳамда буюртмачи ҳисобланган Учкўприк туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ушланди.
❌ Автомашина ғилдираклари ичига жами 3 кг 408 гр “опий” ва 16 кг 405 гр “гашиш” моддалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
🔹 Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔥 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🔥 Каналга аъзо бўлинг 🔥
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
#Тезкор
🔥Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан ушланди
❗️ Сўнгги вақтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг фош этилаётгани – бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганлигини кўрсатмоқда.
❌ Жумладан, Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.
Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔥 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🔥 Каналга аъзо бўлинг 🔥
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
⚡️ Судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
⚡️ Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлди. У жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.
Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️ Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
⚡️ Каналга аъзо бўлинг ⚡️
43,000
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
🔥 Наркосавдогарларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
⚡️Қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
🔺 Хусусан, 2025 йилнинг август ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг
Пахтаобод туманида ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб текширилди.
Натижада, унда 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг 976 гр “гашиш” моддаси ва электрон тарози борлиги аниқланди.
Шунингдек, у жиноий гуруҳ етакчиси экани маълум бўлиб, унинг яшаш манзилидан 2 кг 236 гр “гашиш” моддаси топилди.
Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 1975, 1976, 1993 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси ҳам ушланиб, улардан жами 391 гр “гашиш” ва 542 гр марихуана гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Жиноий гуруҳнинг қолган 1981, 1984, 1989 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси эса гуруҳ етакчисининг топшириғи асосида Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан “товар”ни олиш, чегарадан ўтказиш ва манзилга етказиб бериш вазифаларни бажаришган.
Тергов жараёнида аниқланишича, жиноий гуруҳ фаолияти давомида жами 10 кг.га яқин “гашиш” моддасини ноқонуний айланмага киритган.
Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди ҳукмига кўра, наркосавдогарлар Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, 8 йилдан 11 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
🌟 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🛡 Каналга аъзо бўлинг 🔗
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
Ғалаба байроғини жаҳон узра баланд кўтаришга муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг, халқимизнинг мардлик ва матонат мактаби бизга мададкор куч бўлиб хизмат https://t.me/shmirziyoyev
🛡 Каналга аъзо бўлинг 🔗
43,000
544
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
🎥 Video
🇺🇿 9 май – Хотира ва қадрлаш куни
🇺🇿 Ушбу сана муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига бағишлаган фахрийлар, фронт ва фронт ортида матонат кўрсатган инсонлар, шунингдек, мустақиллик йилларида мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо этган мард ўғлонларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар.
Хотира бу ўтмишга эҳтиром, эъзоз эса бугунги тинч ва осойишта ҳаётга шукроналик ифодасидир.
🛡 Каналга аъзо бўлинг 🔗
27,500
651
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16 de mai. de 2026, 11:34
📷 Photo
29,800
588
0
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
📷 Photo
🥇 🔥Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
❗️ Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш доирасида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тезкор тадбирлар бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини юзага чиқарди.
1️⃣ Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туманида яшовчи, 2001 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро соф оғирлиги 110 гр бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуймасини 17 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қимматбаҳо метални қотишма шаклида ясаб берган, 2001 й.т. шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда олтинни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсорлар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги маълум бўлди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда эса хориждан учиб келган, 1980 й.т. чет эл фуқароси холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилди.
Натижада, у умумий қиймати 290 млн 516 минг сўмни ташкил қилувчи, соф оғирлиги 226 гр бўлган тилла буюмларни оёқлари остига яширган ҳолда, божхона назоратидан олиб ўтганлиги аниқланиб, ушбу заргарлик маҳсулотлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан хорижий давлат фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидан “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш пункти орқали кириб келган вақтида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий баҳоси 400 млн сўмлик 241 гр тилла буюмлар борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу заргарлик маҳсулотлари сотиш мақсадида Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали олиб келинаётган бўлган.
➡️ Ҳозирда олинган ашёвий далилларга нисбатан экспертиза тайинланиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
🇺🇿 Каналга аъзо бўлинг 🇩🇯
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
📷 Photo
⚡️ Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди
⚠️ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
➡️ Хусусан, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 1974 й.т. шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, Амударёдан қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинди.
Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда, соф оғирлиги 10 кг 354 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
📗 Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
✅ Каналга аъзо бўлинг 🔗
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
🎥 Video
⚡️ Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди
👤 Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1️⃣ Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Паркент туманидаги “Паркент эркин иқтисодий” зонасида жойлашган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖда текширув ишлари амалга оширилди.
Натижада корхона омборхонасида яроқлилик муддати тугаган 55 840 дона “Меновазин”, 25 000 дона “Водород пероксиди”, 50 800 дона “Этил спирти” ҳамда 28 млн 270 минг донадан ортиқ ёрлиқ ва этикеткалар сақланаётганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарилган деган маълумотлар билан қайта қадоқлаб, сотувга чиқариш режалаштирилган.
2️⃣ Пойтахтда кузатилган ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро тўхтатилиб, унинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган, тахминий қиймати 763 млн сўмни ташкил этувчи 19 турдаги жами 6 597 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Дастлабки суриштирув жараёнида мазкур шахс дори воситаларини Ҳиндистондан олиб келиб, сотишни ўзининг 1984 й.т. таниши билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, унинг хонадони ҳам кўздан кечирилди.
Натижада тахминий қиймати 48 млн сўмга тенг бўлган 107 дона дори воситалари борлиги маълум бўлди.
🧛 Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
📗 Таъкидлаш жоизки, ноқонуний равишда олиб кирилаётган ёки яширин тарзда тарқатилаётган дори воситалари фуқаролар саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Шу боис аҳолидан дори воситаларини фақат расмий дорихоналардан харид қилиш, уларнинг келиб чиқиши ва сифатига алоҳида эътибор қаратиш сўралади.
💎 Бу каби ҳолатларга дуч келганда эса ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингиз мумкин. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
✅ Каналга аъзо бўлинг 🔗
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
📷 Photo
#Тезкор
🔴🥔Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди
🇺🇿Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистондан “Термиз-автомобиль йўли” халқаро ўтказиш пунктига кириб келган вақтда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синчковлик билан текширилганда эса, уларнинг орасига худди картошка кўринишида ясалган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 гр “гашиш” моддаси яширилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
🇩🇯 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🇺🇿 Каналга аъзо бўлинг 🇩🇯
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
🎥 Video
#ТЕЗКОР
🔥 Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди
❗️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими 2 нафар давлат ижрочисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил декабрь ойидаги ижро варақасига асосан, қарздор шахсдан ундирувчи фуқаро фойдасига 30 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, у мазкур давлат ижрочиларидан бирининг иш юритувида бўлган.
Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган давлат ижрочилари қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олиб, ундирувчи фуқарога гўёки қарздор оғир шароитда эканлигини рўкач қилиб, пулнинг 14 млн сўм қисмини беришган ҳамда ундан 30 млн сўм олганлиги ва даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишган.
Сўнгра улар қолган 6 млн сўмни туман прокуратураси биноси олдида ўзаро 3 млн сўмдан тақсимлаб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
➡️ Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🇩🇯 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🇺🇿 Каналга аъзо бўлинг 🇩🇯
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
🎥 Video
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!".
✅ Каналга аъзо бўлинг 🔗
28,500
122
0
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
27 de mar. de 2026, 15:21
📷 Photo
⚡️ Ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
⚠️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
➡️ Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
📗 Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
✅ Каналга аъзо бўлинг 🔗