⚡️Синф раҳбарга қийин
Кўрмай қолди ҳаловат,
Қолармикан саломат,
Давомат ҳой давомат,
Синф раҳбарга қийин.
Асаб таранг, ғиж мия,
Кайфият қия-қия,
Ҳар куни комиссия,
Синф раҳбарга қийин.
Ичда одам оласи,
Дарсга келмас боласи,
,,Репетитор" балоси,
Синф раҳбарга қийин.
Ишларнинг йўқ поёни,
Макка, сабзи бир ёни,
Ғўзапоя сезони,
Синф раҳбарга қийин.
Нечта кепти, қани, ҳўш,
Синф хона ярми бўш,
Бола олиб келиб қўш,
Синф раҳбарга қийин.
Бечора шўр пешона,
,,Чопар"у ён бу ёна,
Гап уқмас ота -она,
Синф раҳбарга қийин.
Кенг дунёси бўлиб тор,
Гап эшитар тонг, нохор,
Барига у айбдор,
Синф раҳбарга қийин.
Қизил, яшил, ҳур мактаб,
Кел оғзимга ур мактаб,
,,Тайёрловга сур мактаб",
Синф раҳбарга қийин.
Кўрмайди ҳеч ҳаловат,
Давлена минг ҳарорат,
Қолармикан саломат,
Синф раҳбарга қийин.
✍️Хуршид Карим
🌼🌹🌼🌹🌼🌹🌼🌹🌼