Янгиланган Chery Tiggo 7 Life — кенг ва қулай оилавий кроссовер!
🔹 Замонавий ва ёрқин дизайн
🔹 Янги авлод роботлаштирилган узатмалар қутиси
🔹 Иссиқ кунлар учун олд ўриндиқлар вентиляцияси
Эксклюзив шартларда — йиллик ставка атиги 1%!
🔹 Тўлов муддати: 36 ой
🔹 Йиллик ставка: 1%
🔹 Ойлик тўлов: 3 384 000 сўм
📞 Барча тўловлар графигини олиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555000655
61,200
27
Fayziev Live
12 may 2026, 00:15
📷 Photo
Бугунги ўйиним
Каталония дербиси. Барселона учун Ла Лига масаласини мустаҳкамлаб қўйиш учун қулай фурсат, рақобатчилари очко йўқотди. Эспаньолни уйда қабул қилишмоқда. Лекин Ханси Флик қанчалик таваккалга бораркин? Бироз ротация қилмасмикин? Сабаби олдинда ЧЛ ва ремонтада. Педрига дам берилиши кутилмоқда. Де Йонг қайтди, ҳозирча формада эмас. Таркиб чиққач ҳаммаси ойдинлашади. Дербини бирга кўрамиз.
21:30 ZÓRTV Live
https://t.me/Davron_Fayziev
81,700
Fayziev Live
12 may 2026, 00:15
🎥 Video
Жавоҳир Синдоровдан муҳим ғалаба: Шахмат тожи сари яна бир қадам!
Кипрнинг Пейе шаҳрида ўтаётган Номзодлар турнирининг 10-тури ҳамюртимиз учун муваффақиятли кечди. Жавоҳир Синдоров оқ доналарда ҳиндистонлик кучли гроссмейстер Прагнанандҳани мағлуб этиб, турнирдаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Турнир жадвалидаги ҳолат:
Синдоров айни дамда 8 очко билан якка пешқадам. Унинг энг яқин таъқибчиси Аниш Гири ҳисобида 6 очко бор. Орадаги фарқ — 2 очко.
Олдинда яна 4 та ҳал қилувчи тур бор:
Жавоҳирнинг кейинги рақиблари анча жиддий:
Фабиано Каруана (АҚШ)
Ҳикару Накамура (АҚШ)
Аниш Гири (Нидерландия)
Вэй И (Хитой)
Ғолиб 70 минг евро мукофот пулига эга чиқишдан ташқари, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан шахмат тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
https://t.me/Davron_Fayziev
173,000
Fayziev Live
12 may 2026, 00:15
🎥 Video
Микель Артета ўз жамоасининг шарикли ручкалар билан ўтказган ғайриоддий машғулотига изоҳ берди: Машғулотларда турли хил элементлар бўлиши керак ва улар биз етказмоқчи бўлган ғояга, шунингдек, ўртамизда мавжуд бўлган муроса ҳамда мажбуриятларга боғлиқ бўлиши лозим.
Мен бундай хабарлар ва мажбуриятлар имкон қадар кўпроқ вазиятларда намоён бўлишига эришишга ҳаракат қиламан ва машғулотлар — ана шундай вазиятлардан биридир.
https://t.me/Davron_Fayziev
146,000
157
Fayziev Live
30 mar 2026, 10:42
🎥 Video
Каземиро Юнайтеддаги 4 мавсумлик фаолиятидан кейин, мана шу мавсум якунида клубдан кетишини https://t.me/Davron_Fayziev. Клуб у билан шартномани узайтирмайдиган бўлган. Лекин бразилиялик айнан сўнгги йили ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида АПЛда 7 гол ва 2 ассист бор.
Астон Виллага қарши ўйиндан кейин мухлислар Казенинг қолишини хоҳлаб: "Яна бир йил, яна бир йил, Каземироо", дея куйлашди.
https://t.me/Davron_Fayziev
163,000
Fayziev Live
30 mar 2026, 10:42
🎥 Video
Винисиус Абдуқодирдан қочиб кетган вазият. Жуда хато деб ҳам бўлмайди, кўпроқ Винининг яширин фолчаси. Бироқ ўйин темпида сезилмади. Нафақат ҳакам, балки ўзимиз ҳам Ҳусанов қоқилиб кетди деб ўйладик.
https://t.me/Davron_Fayziev
Янгиланган Chery Tiggo 7 Life!
Орзуингиздаги кроссовер энди янада яқин
Қулай шартлар:
🔹 Автомобиль нархи: 274,900,000 сўм
🔹 Бошланғич тўлов: 94,500,000 сўм
🔹 Кафолат: 5 йил ёки 150,000 км
Батафсил маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг: +998-55-500-06-55
38,400
46
Fayziev Live
30 mar 2026, 10:42
🎥 Video
Бразилиядаги ўйинлардан бирида тўпни самолёт кўринишидаги дрон олиб келди. Креатив ечим. Авиакомпания билан футболнинг коллаборацияси.
https://t.me/Davron_Fayziev
179,000
348
Fayziev Live
30 mar 2026, 10:42
🎥 Video
📺 Венесуэлада ВАР билан комедия: Телеканал ўзи чизиқ тортиб қўяқолди
Дунёнинг турли чеккаларида ВАР тизими устидан қанчалик кулишмади дейсиз. Аммо Венесуэлада бу борада ҳаммадан ўтиб тушишди — у ерда ҳатто ҳакамларнинг ҳам кераги йўққа ўхшайди:)
Маҳаллий телеканаллардан бири трансляция вақтида вазият такрорини кўрсатаётиб, офсайд чизиғини шунчаки ўзи тортиб қўяқолди. Натижа эса...
Тўғри, адолат юзасидан таъкидлаш керак, экранда пайдо бўлган бу ғалати чизиқнинг ВАР ёки ҳакамларнинг қарорига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Бош ҳакам барибир ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этган, бироқ телеканал режиссёрларининг бу «ижоди» интернетда ҳақиқий мемга айланиб улгурди.
https://t.me/Davron_Fayziev
164,000
Fayziev Live
30 mar 2026, 10:42
🎥 Video
Магнус Карлсен Эберечи Эзега ютқазиб қўйди — New Balance’дан антиқа реклама
New Balance бренди ўзининг янги бутсаларига бағишланган қизиқарли роликни тақдим этди. Видеода янги моделнинг «ғайритабиий кучи» шу даражада бўрттирилганки, у ҳатто шахмат тахтасига ҳам таъсир қилади.
Реклама сюжетига кўра, Арсенал ярим ҳимоячиси янги бутсалар ёрдамида гроссмейстер Магнус Карлсенни шахматда мот қилади. Албатта, бу шунчаки ҳазилона ва креатив ёндашув, аммо шахмат олами қиролининг футболчига «таслим бўлиши» ижтимоий тармоқларда анча шов-шув келтириб чиқарди.
Ўтган йили Эзе машҳурлар ўртасидаги шахмат турнирида бирор марта мағлуб бўлмай ғолиб чиқди, кейинроқ эса Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири Ричард Брэнсонни ҳам мот қилганди.
https://t.me/Davron_Fayziev
Гвардиола Ньюкасл билан ўйиндаги сариқ карточкаси ва икки ўйинлик дисквалификациясини изоҳлади.
Гвардиола мавсумдаги 6-огоҳлантиришини олди ва энди Вест Хэмга қарши АПЛ баҳсини ҳамда Кубок чорак финалини ўтказиб юборади. 22 март кунги Арсеналга қарши Лига Кубоги финалида у жамоани бошқара олади.
«Бизда ушбу мамлакатдаги барча рекордлар бор, энди мураббийнинг сариқ карточкалари бўйича ҳам рекорд ўрнатдик. Мен ҳамма рекордларни янгилашни хоҳлардим ва бунга эришдим. Икки ўйинлик дисквалификация — демак, энди дам оламан.
Бу ерда 10 йилдан бери ишлаётган бўлсам-да, баъзи нарсаларни ҳалигача тушунмайман. Албатта, мен Доку ва ўз жамоамни ҳимоя қиламан», – деди Гвардиола.
https://t.me/Davron_Fayziev