Пойтахтимиздаги «Туркистон” санъат саройида Андижон тумани Толибжон Содиқов номидаги 7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан тайёрланган “Жоним фидо бўлсин Андижонимга” номли йиллик ҳисобот концерт дастури юқори савияда бўлиб ўтди.
Мазкур маданий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, олий таълим муассасалари вакиллари, соҳа мутахассислари, санъат ихлосмандлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Концерт дастури давомида мактаб-интернатда таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар томонидан турли мусиқий йўналишларда юксак маҳорат билан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.
Тадбир давомида миллий ва жаҳон бастакорларининг 25 дан ортиқ сара асарлари ижро этилиб, ёш ижрочиларнинг профессионал маҳорати, саҳна маданияти ва санъатга бўлган меҳри яна бир бор намоён бўлди.
https://gov.uz/andijan/ https://fergana.uz/| https://www.facebook.com/profile.php?id=61575236812661|https://www.instagram.com/andijonpress|https://youtube.com/@andijanpress-service?si=E5c-rkJ9VeeQxzUD|https://twitter.com/andijan_uz
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22. Mai 2026, 18:02
📷 Photo
Бобур шаҳрида ташкил этилган “Талаба югур” ҳамда “Инсон учун” оммавий югуриш мусобақалари юксак савия ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Кенг қамровли спорт тадбирида 7 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашиб, у спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи йирик оммавий ҳаракатга айланди.
Мазкур мусобақада талабалар, профессионал спортчилар, волонтёрлар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди. Бу эса тадбирнинг нафақат спорт, балки ижтимоий аҳамияти ҳам юқори эканини намоён қилди.
Тадбир доирасида ўтказилган “Инсон учун” инклюзив югуриш мусобақаси иштирокчилар ва томошабинларда катта таассурот қолдирди. Бир километрлик масофада ташкил этилган югуришда ногиронлиги бўлган иштирокчилар профессионал спортчилар билан бир сафда стартга чиқиб, кучли ирода, матонат ва ҳаётга бўлган муҳаббатнинг ёрқин намунасини кўрсатдилар. Мазкур ташаббус орқали спортнинг инсонларни бирлаштирувчи, тенг имкониятлар яратувчи қудрати яна бир бор ўз исботини топди.
“Талаба югур” мусобақаси эса минглаб ёшлар учун спорт билан шуғулланиш, соғлом ҳаёт тарзини танлаш ва ўз имкониятларини синовдан ўтказиш майдонига айланди. Қувноқ ва кўтаринки кайфиятда кечган тадбир ёшларнинг жисмоний фаолликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланиб, фаол иштирокчиларга ташаккур изҳор этилди.
https://gov.uz/andijan/ https://fergana.uz/| https://www.facebook.com/profile.php?id=61575236812661|https://www.instagram.com/andijonpress|https://youtube.com/@andijanpress-service?si=E5c-rkJ9VeeQxzUD|https://twitter.com/andijan_uz
Showing 3 of 3 posts
No more posts
1,520
0
0
1,380
0
0
No reviews yet. Be the first to share your experience!