#Семинар
🤩БОҒЧАДАГИ МИЛЛИЙ ТАРБИЯ
Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 5-февралдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони нафақат мактабгача таълим соҳасидаги муҳим ислоҳот, балки келажак авлодни ўйинга йўналтирилган таълим асосида миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган ва узоқни кўзлаган стратегик қадам сифатида мазмун-моҳият касб этмоқда.
▶️Шу боис ҳам болаларни миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар асосида тарбиялашнинг самарали усулларини тарғиб этишга қаратилган семинарлар давомли ташкил этилмоқда. Улар орқали миллий тарбиянинг ҳам кўҳна, ҳам замонавий тажрибалари оммалаштирилмоқда.
✅Чортоқ тумани ММТБ тасарруфидаги 24-ДМТТда ўтказилган вилоят семинари ҳам айни мана шу мақсадни тарғиб этишга бағишланди.
💻Ташкилот директори Малика Абдураҳимова меҳмонларни ичкарига таклиф этар экан, у энг аввал, остонадан кираверишда ота-оналар учун махсус тайёрланган “Ёш ихтирочилар” лойиҳаси доирасидаги “Қадрдон деворлар” билан таништирди.
Кўриб гувоҳ бўлиндики, мазкур “Қадрдон деворлар” боғчанинг ҳар бир гуруҳи кесимида ташкил этилган. Улардан тарбияланувчиларнинг ўз қўллари билан чизилган расмлар ва бошқа ижодий ишлари ўрин олган.
▶️Малика Абдураҳимовага кўра, бу ижодий ишлар тарбияланувчиларнинг кунлик машғулотларда амалга оширган ижодий ишлари. Уларни фарзандини олиб кетиш учун келган ота-оналарга тақдим этилади. Бу орқали ота-она ўз фарзандининг кун давомида топган тарбиятидан хабар топади.
▶️Мезбон тадбир иштирокчиларига яна бир янгилик – “Китоб” лойиҳасини тақдим этди. Ажабланарлиси, боғчадаги бола қанча бўлса, бу лойиҳадаги китобр сони ҳам шунча. Бу ҳақда Малика Абдураҳимова шунай тушунтирди:
– Бугун дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, таълим тизимининг энг ҳал қилувчи босқичи айнан мактабгача даврдир. Боланинг тафаккури, ижтимоий мослашуви, билим олишга бўлган қизиқиши ва шахсий сифатлари айнан шу даврда шаклланади. Шунинг учун бизга фарзандини олиб келаётган ота-оналарга шундай талаб қўямиз: фарзандингиз ҳақида нималарни биласиз? У қандай бола? Кўпроқ нималарга қизиқади? Табиати қандай? Шўхми ёки сокин? Бир бошдан ёзинг ва ёзганларингизни китоб ҳолига (баҳоли қудрат) келтириб, бизга олиб келинг, деймиз. Сизнинг ёзганларингиз бизнинг болага ёндашувларимизни тўғри шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади, деймиз. Бу китоблар шу тариқа вужудга келган.
◀️Жараён давомида боғчанинг мўжазгина музей экспонатлари, соғломлаштириш йўлаклари ва албатта, тарбиячиларнинг қўл меҳнати орқали вужудка келган кўрказмалар бирин-сирин таништирилди. Кеийн эса, гуруҳларда ташкил этилган фронтал машғулотлар кузатилди.
↪️Энг муҳими, боғча ҳовлисининг очиқ ва айвончали жойларида ташкил этилган миллий кўргазмалар семинар мазмунини янада бойитди. Масалан, кичкинтойлар учун мўлжаллаб қурилган мўжазгина тандир ёқилган олов тафтида қизиди. Унда болажонлар тайёрлаган нон маҳсулотлари пишди. Ўчоққа ўт қаланди. Кичкинтой ошпазлар ўз устозлари кўмагида паловхонтўра тайёрлашди. Қадим момолардан қолган чарҳда эса, пахта йигириш ишлари авж олди. Болажонларга “оқ олтин”нинг кўпгина сирлари тушунтириб берилди.
💬Хуллас... вилоятнинг турли ҳудудларидан келган соҳадошлар семинар давомида кўрганлари, ўрганганлари, янги тажриба сифатида “олиб кетаётган”лари ҳусусида чуқур таҳлилий фикрлар, айни пайтда тавсиялар айтишди.
➡️Дарвоқе, тадбирда вилоят ММТБ бошлиғининг ўринбосари Музаффар Мўминов иштирок этди. У мактабгача таълим ва тарбия тизимини миллий қадриятлар асосида такомиллаштиришда педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, болаларни ўйинга йўналтирилган таълим асосида миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш устувор мақсад экалигини, бўлиб ўтган семинарлар эса, ана шу масад йўлидаги ҳаракатларни янада бойитишини таъкидлади. Ўз навбатида семинар мезбони бўлган ташкилот жамоасининг бу борада олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига бардавомлик тилади.
😊
✅