Олам, одамлар, тарих
🚴♂️Бугун- Халқаро велосипед куни
World Bicycle Day
Бугун 3 июн санаси Халқаро велосипед куни бўлиб ушбу кун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2018 йил, апрел ойида 72/272 резолюцияга асосан қабул қилинган. Дунёнинг 56 давлати ушбу лойиҳага ҳаммуаллиф бўлган.
Шунинг учун оддий, арзон, ишончли ва мақбул транспорт воситаси бўлган велосипеднинг ўзига хослиги, узоқ тарихи ва кўп қирралилигига асосланиб БМТ бу таклифни қўллаб-қувватлади. Велосипед транспортнинг экологик жиҳатдан энг тоза шакли бўлгани учун ундан фойдаланиш атроф-муҳитга эътибор, саломатликни сақлаш ва спортни ривожлантиришга хизмат қилади.
Дастлабки велосипедни Карл Драис (Германия, 1818йил) ясаган. Ҳозирги икки ғилдиракли оддий велосипедларнинг тезлиги 10—30 км/соат, оғирлиги 8—16,5 кг. Моторли велосипедлар соатига 30—50 км тезлик билан ҳаракатланади. Спорт велосипеди анча енгил бўлади, тезлиги соатига 70 км дан ошади.
Европада энг “велосипед”ли давлат Дания ҳисобланади. Бу ернинг фуқароси ўртача бир йилда 893 километр велосипед ҳайдайди. Ундан сўнг, Нидерландлар, Белгия ва Германия туради.
🏆Дунёдаги энг машҳур ва тарихий велопойгалардан бири бу - Тур де Франс бўлиб, у 1903 йилдан бери ўтказиб келинар экан. Атиги икки сабаб, Биринчи Жаҳон уруши ва Иккинчи Жаҳон уруши вақтларидагина ўтказилмай қолган ушбу йирик спорт мусобақаси Францияда ўтказилиб, унга чегарадош давлатлар Бельгия, Италия, Испания, Швейцария ва Люксембург ҳудудларини ҳам қамраб олади ва уч ҳафта давомида бўлиб ўтади.
🔹Велосипед ҳақида батафсил танишадиган бўлсак, у турлича аталади. Масалан, бисиклет, велеспит (фр. тез оёқ) (лотинча: велох — тез, пес — оёқ) педаллар орқали одам мушаклари кучи билан ҳаракатланувчи, ер сиртида юришган мўлжалланган, ғилдиракли транспорт воситасидир. Инсоннинг ҳаракатланиш воситаларидан бири. Қўлда (ногиронлар велосипеди) ва мотор (двигател) ёрдамида ҳаракатлантириладиган велосипедлар ҳам бор.
Ғилдиракларнинг ўлчамига қараб, эркаклар, аёллар ва болалар велосипедлари; вазифасига қараб, оддий, универсал, спорт, махсус (циркда, юк ташишда ишлатиладиган, тиркама аравачали, велорикша), велосипед-дрезина (релсда юриш учун) бўлади.
https://www.facebook.com/GrandTalim/ |
https://www.instagram.com/grandtalim/ | |
https://youtube.com/channel/UCqVIxr6xNQ_dKXHxuqmzE_g | https://grandtalim.uz/