Андижон вилоятида яқин йилларда кузатилган йирик коррупция ишлари:
➖ Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Исманов Исомиддин Бахриддинович 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланган.
➖ Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроев Юнусобод туман судининг 2025 йил 8 июлдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 167 -моддаси 3-қисми “а”, “v” бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Апелляция инстанцияси эса 2025 йил декабрь ойида айбдорнинг жазо муддатини ўзгартириб, уни суд залидан озод қилган.
➖Андижон давлат университетида ректор, бош ҳисобчи ва яна 11 киши 53,6 млрд сўм давлат маблағларини талон-торож қилгани https://kun.uz/kr/10892893 Улар стипендия, контракт, ётоқхона, устама ва рағбатлантириш пулларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб келган. Университетда 17 йилдан бери бош ҳисобчи бўлиб келган Алимжон Маҳмудов 6,5 йилга, собиқ ректор Акром Йўлдошев эса 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жами зарар – 53,6 млрд сўмни қоплаш мақсадида айбдорларнинг банкдаги маблағлари, 7 та машина, 3 та уй, меҳмонхона ва тилла буюмлари мусодара қилинган.
➖Андижон вилоятида 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган 45 нафар судланувчига суд ҳукми ўқилиб, Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими, Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасининг собиқ бошлиғи Баҳром Ҳайдаров 10 йилга, Андижон шаҳар собиқ прокурори Қурбонали Асқаров эса 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу иш доирасида Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод Муллажонов, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим собиқ бошлиғи Шавкат Ҳошимов, вилояти халқ таълими бошқармасининг собиқ раҳбари Азизбек Миркомилов ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
➖Жалақудуқ тумани
https://t.me/davletovuz Бўстон тумани ҳокимининг
https://t.me/davletovuz Марҳамат тумани https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/11/pora/ Хонобод шаҳар
https://t.me/xavfsizlik_uz жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар
https://t.me/davletovuz ва бошқа қатор амалдорлар ҳам коррупциявий жиноятларда айбланган.