Ўғил боланинг тарбияси, кўчада эркакнинг ишини қилиб келиб , эрини ҳам боқадиган аёлнинг қўлида қолса эртага яна битта даюс отали оила бунёд бўлади.
Оила бу шунчаки икки шахснинг истиқомати эмас. Бу - дунё ва охират масаласи!
Эркак уйда ўтириб қолмасин.
Бу шунақанги ёмон фожеаки, оқибати Аёлнинг ҳукмронлиги билан якун топувчи бахтсизлик мезони бу!
Аёл қўлини пахса қилиб гапиришни бошласа билингки, ўша уйда эркакнинг ори, ғурури, лафзи тугаган. Демак у хонадонга ит бойлангани каби.. фаришталарнинг ташрифи йўқ..
Эркак уйда ўтирмасин..!
Эрининг бир қарашидан ҳаммасини англайдиган аёлнинг ўзи бошқарувчи бўлсачи..?
«Ўғлингизни бир уришиб қўйинг, қизингизни тергаб қўйинг» каби оналарнинг алдамчи муроса калити Аёл қўлига ўтади ва
«Отасига ўхшаб сўтакда буям, ким бўларди».. назариясида улғайган «ота ўғиллар» елка қисиб жим.. яшайдиган бўлади.
Эркак уйда ўтирмасин.
Ўзи бахтсиз, отаси-онаси, опаси ва синглисини-да бахтсиз қиладиган биргина ҳайқириқ ҳам шу:
«Хотинга қарам бўлмоқ..»
Эркак уйда ўтирмасин.
Майли ернинг чангини чиқармас, номини донғи чиқмас бўлсин, аммо тўрт тангани ўзи топиб, тўртта нонни ўзи олиб келсин.
Аёлларга бошқарувни берманг.
Қайси тарихда ҳукмрон аёл дунёни тебратган, қаерда от ўйнатиб улоқ чопган, қайси тоғни талқон, қайси боғни бўстон қилган. Қай жиҳодда қатнашган...
Ўқисин аёл, ўзига монанд фитналардан холи масканларда ишласин, доктор бўлсин, илм берсин, ихтиролар қилсин, нафислик, назокат билан аёл эканига шукр қилиб оиласига ошиқсин.. лекин топган пулини эркакка пешламасин, эркак ўша пулга муҳтож бўлмасин, аёлидан тана эшитмасин!
Эркак уйда ўтириб қолмасин!
Аёлга иффат тўла оналикни беринг, қучоғи тўла болаларни беринг. Аёлга раҳм-шавқат, меҳр беринг.
Аёлга эътибор беринг!
Қолгани Сиз эркакнинг зиммасида қолсин, илтимос!
М.Мўминова