РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 17 апрель куни фуқаро М.Мамадалиев аукцион ўтказиш масаласида МИБ Андижон вилояти бошқармаси фаолиятидан норози бўлиб видеомурожаат қолдирган.
Мазкур видеомурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига Андижон туманлараро иқтисодий судининг 05.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “IBN SINO FARM SHEDEVR” МЧЖ ва “QUVVAT LTD” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда ундирувчи “ИПАК ЙЎЛИ” АТБ фойдасига 29,5 минг АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 476,7 АҚШ доллари миқдорида фоиз ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
Ундирув кредит таъминоти сифатида 21.01.2022 йилда тузилган гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар “QUVVAT LTD” МЧЖга тегишли Андижон шаҳар, З.М.Бобур МФЙ, А.Фитрат кўчаси, 251-А-уй, 2-хонадонда жойлашган “Дорихона биноси” ҳамда Андижон шаҳар, Бирлашган МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 7-манзилда жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси”га қаратилган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига 12.07.2024 йилда келиб тушган ва шу кундан ижрога қаратилган.
Ижро ҳужжати ижро этиш учун тақдим қилинган вақтда 30 032 АҚШ доллари миллий валютада 379,7 млн. сўмни ташкил этган.
“QUVVAT LTD” МЧЖга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” 581,5 млн. сўмга баҳоланган бўлиб, банк ва кредит олувчи томонидан тасдиқланган келишувга кўра 443,5 млн. сўм миқдорида гаровга қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “QUVVAT LTD” МЧЖга тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” 21.08.2024 йилда хатланиб, рўйхатга олинган ҳамда сақлаш учун қарздор вакили М.Мамадалиевга топширилган.
Шунингдек, 21.08.2024 йилда қарздор вакили М.Мамадалиевга гаровдаги мол-мулк 443,5 млн. сўмга аукцион савдосига
чиқарилаётгани ҳақида хабарнома берилган.
Қарздор ва унинг вакили томонидан қарздорлик тўланмаганлиги ҳамда суд ёки ваколатли органларнинг аукцион савдоларини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарорлари тақдим этилмаганлиги сабабли гаров мулки 05.09.2024 йилда 443, 5 млн. сўмга аукцион савдосига чиқарилган.
Аукцион савдоси 29.11.2024 йилда ўтказилиши белгиланган бўлса-да, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 22.11.2024 йилдаги ажримига асосан ижро ҳужжатининг ижроси якуний суд ҳужжати чиқарилгунига қадар тўхтатилган.
Қарздор вакили М.Мамадалиев 28.03.2025 йилда, яъни аукцион савдоси белгиланган кун “ИПАК ЙЎЛИ” АТБга қарздорликни тўлаган ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани банк вакили Х.Худаяров томонидан давлат ижрочиси Р.Абдувалиевга телеграм мессенжери орқали соат 09:46 да юборилган.
Хатнинг асл нусхаси Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига соат 09:55 да келиб тушган. Р.Абдувалиев ушбу маълумотнома асосида аукцион савдосини бекор қилиш тўғрисида хабарномани тайёрлаб, бўлим бошлиғига тасдиқлатган ҳолда соат 09:58 да “МИБ-портал” ахборот тизимига юклаган.
Бироқ “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан мазкур хабарнома асосида онлайн-аукционни тўхтатиш рад этилган.
Рад этиш сабаби сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги 18-сон қарори 91-бандида, аукцион ёки танловга қўйилган объектни савдодан олиш бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали аукцион ёки танлов ўтказиладиган кун соат 09:50 гача (GMT+5) қабул қилиниши белгиланганлиги кўрсатилган.
Аукцион савдоси соат 10:00 да бошланган ва қарздорга тегишли мулк аукцион савдосида 798,3 млн. сўмга сотилган.
Аукцион ташкилоти томонидан мулк сотилган қийматининг
99 фоизи, яъни 790,3 млн. сўм маблағ Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ҳисоб рақамига келиб тушган.
Шунга кўра, аукцион савдоларида сотилган Андижон шаҳар, Бирлашган МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 7-манзилда жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” аукцион ғолиби Ж.Абдураҳмановга топширилиши таъминланиб, ижро иши юритиш Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланди.
📝 | 📝
https://www.facebook.com/profile.php?id=100034463260175 | 💻
https://www.instagram.com/mibandijon