Бугун Ўзбекнинг чинакам шоири Мансур Жумаев туғулган кун!
— Ука, бу замонда яхши шеър ёзишнинг ўзи камлик қиладигандек кўринади баъзида. Ўзингни кўрсатиб, бақириб шеър ўқишинг ва телба тескари тутиб юришинг сени шоирлигингдан дарак берадигандек. Ҳайвонот боғида маймун томошасини кўрган одамлар, балки, санъат аҳлидан ҳам шунақа саҳна кутишар. Энг ёмони эса санъат аҳли, эндиликда шоирлар ҳам бу томошага қўшилганга ўхшайди.
Ака, ҳануз дод солмоқда оломон,
Югуришар — "Мен биринчи бўламан".
Кўкрагига урганлари ёлғондир,
Уруш битгач урчиб кетган қаҳрамон.
Ака, ойнинг юзларини кўрдингми,
Худойимнинг ҳурларини кўрдингми?
Сенга аён бўлса керак барчаси,
Адабиёт дўстларини кўрдингми?
Ўлим оғир, яшаш ундан баттарроқ,
Шеър ўқийман ва чекаман баттар оҳ.
Ака, ҳануз давраларда гердайиб,
Навбат бермас уч-тўртта сўзи чўлоқ.
Ака, дунёни қўй, ўзингдан гапир,
Биз чекиб тугатдик шўрлик замонни.
Ҳофиз Шерозийдан, Пушкиндан гапир,
Абдулла Орифми, Шавкат Раҳмонми?
Жин урсин, топилмас бирор маслакдош,
Кўнгилдош одамга зорман, ҳақирман.
Тирик шеър завқини туйсам, қариндош,
Бирдан бойиб кетган, ғариб фақирдай.
Ака, у кунларга етиш армондир,
Ҳеч нима топмаган исбот ниҳоя.
Дунё ўша-ўша баттар замондир,
Укангга маслакдош на тоғ, на қоя,
Деворлар қолади баъзида суяб.
Ака...