Нега "5 дақиқа"?
Дўстлар, танишлар, адабиётшунослар орасида нега атиги беш дақиқа, битта китоб ҳақида бунча оз гапириб бўлмайди, дейишаётганлар бор.
Назаримда, бу - адабиётни, китобни яхши кўрганларнинг фикри. Кўпроқ гаплашишни, кўпроқ эшитишни, мулоҳаза қилишни исташади. Мавзу уларга ёққани учун шундай дейишади.
Лекин "5 дақиқа"ни кўпайтириш ниятим йўқ. Бугун вақт жуда қиммат, жуда танқис.
Мен китобни тўлиқ шарҳлолмайман, кучим ҳам етмайди. Мақсадим китоб, адабиёт оддий нарса эмаслигини, жиддий нарса эканини китобга бегонароқ одамларга етказиш. Бу оламга кичикроқ дарча очиш, қармоқ ташлаш.
Беш дақиқа рости ўзимга озлик қилади. Ҳар сафар аввал матнни ёзиб оламан. Аксарият ҳолатда фикримни ифодалашда матн ортиб кетади. Масалан,
https://youtu.be/z4C68Qt8ZIo?si=K4LEND4i5Hiqb86Kни дастлаб 900 дан ортиқ сўз билан изоҳладим. Ижод шундай нарса, баъзан ҳеч нарса келмайди, баъзан миянгизда фикрлар портлайди. Бу сафар ҳам портлади. Лойиҳам қоидасидан чекинмадим, 500 та сўзга туширдим. Бунақа ҳолат кўп бўлади.
http://Kun.uz/ операторлари сабрли, барака топишсин, чидашади. Вақтни беш дақиқага туширишади, қоидамни ҳурмат қилишади (ана, сизларни мақтаб қўйдим дўстлар, энди оғринмайсиз😊🤘).
Нега "5 дақиқа"? Онг остимизда ётган энг арзимас вақт - беш дақиқа. Шу ҳақда фикр қилганман, одамлар бу вақтни қизғанмайди, деганман. Бу номда тўхталиш, лойиҳа қоидалари ҳақида беш ой ўйлаганман.
Бу дақиқалар мен учун қадрли. Чунки сиз билан учраштиряпти, нимадир беришимга, нимадир олишимга сабаб бўляпти.
Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаётган, далда бераётган, кенгроқ ёйилишига ёрдам бераётган дўстлар, яқинлардан миннатдорман.
"5 дақиқа"нгизга рози бўлинг!