⚡️ Бугундан олий тоифали ўқитувчилар учун ипотека субсидиясига аризалар қабул қилинади ва бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат томонидан
https://t.me/bankxabar
Бугун соат 14:00 дан бошлаб олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиниши бошланади ва мазкур субсидия Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги
https://t.me/bankxabar мувофиқ ажратилади.
Ушбу дастур доирасида ипотека кредити учун бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
☑️ Шу билан бирга, ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва унинг кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банки талабларига жавоб бериши шарт. Қўшимча равишда, ариза берувчининг (шу жумладан турмуш ўртоғининг) номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек, камида 15 йил педагогик стажи ва олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозими мавжуд бўлиши талаб этилади.
☑️ Субсидия олиш учун аризани бир нечта усулда топшириш мумкин, яъни Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш, MyGov мобил иловаси орқали ёки https://oldmy.gov.uz/oz/teachers-subsidy-v1/family-status-applicant/create мумкин.
☑️ Муҳим жиҳат шундаки, ариза бериш жараёнида OneID тизими орқали шахсий маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилиши шарт, яъни
https://t.me/MyGovUz орқали тижорат банклари кредит тарихини текшира олиши керак. Агар бу рухсат берилмаган ёки кредит тарихига чеклов ўрнатилган бўлса, ариза рад этилиши мумкин.
☑️ Дастурда иштирок этувчи тижорат банклари қаторига Агробанк, Алокабанк, Асакабанк, Asia Alliance Bank, Бизнесни ривожлантириш банки, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банки, Ипотекабанк, Микрокредитбанк, Orient Finans, Трастбанк, Туронбанк, Халқ банки, Ўзмиллийбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк киритилган.
#маьлумот #фойдали
👉 Эьлон ёки резюме жойлаш учун:
https://t.me/Entrepreneur_J
📣 — Иктидор имконият билан учрашадиган манзил