No reviews yet. Be the first to share your experience!
Latest Posts
Yakun
May 21, 2026, 10:51 AM
Фикрлаш тарзингизни Мўминлар каби фикрлашга ўзгартиринг.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Бу ёмғир кун бўйи ёғди, зерикдим
Балки Аллоҳ дуоларингиз қабул бўлсин дея ёмғир юборгандир.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Оилам динимизга тўлиғича амал қилмайди.
Балки Аллоҳ сизни, уларга ўрнак бўлишиз ва иймонларини кучайтириш учун танлагандир.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Касал бўлишдан чарчадим.
Балки Аллоҳ бу касалликлар ила сизни баъзи гуноҳларингизни кечирмоқда ва сизни Аййуб алайҳиссалом каби имонингизни синаб кўраётгандир.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Оилам менга қўпол муомила қилишади.
Балки Аллоҳ сизни синаётгандир, уларга ёмон муносабат кўрсатадими ёки Юсуф алайхиссалом каби сабр ва самимият ила муносабат қиладими.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Тинмай ўша гунохни қилябман.
Балки Аллоҳ, унинг рахматидан асло умидингизни узмаслигингиз, тинмай тавба қилишиз ва ҳаромлардан узоқ бўлишиз учун буни фарқлай оладиган ақл бергандир.
Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз:
Оҳирги вақтларда ҳаётимда қийинчиликлар кўпаймоқда.
Балки Аллоҳ, вазиятингиз қанчалик қийин бўлса бўлсин Унга таслим бўлганингизда мутлақо бир чиқиш ёлини кўрсатишини эслашингизни истаётгандир.
8,530
0
0
Yakun
May 21, 2026, 10:51 AM
Жаноза ўқилар бир кун бизга ҳам,
Одамлар йиғилар бир-икки ҳайит.
Йилдан сўнг келмайди кўзларига нам,
Топганимиз қабр,исмимиз майит!
Танимиз чирийди, қалбимиз каби,
Суяк чаноқлари қолар бизлардан.
Неларни ўргатди ҳаёт мактаби?
Фойда берармикан имтихонда ҳам?
Бошимиз осмонга тегарди доим,
Шухратпараст эдик, мансабдор эдик.
Барин авф этарми Роббим, Ҳудойим?
Бир умр ғоз турган қаддимиз эгик!
Тирикликда ўлди мехр, мухаббат,
Оқибат нелигин, охирда билдик.
Хатто шайтондан хам сўраймиз шавқат,
У эмас, ўзимиз шаккохлик қилдик!
Жаннатга арзирли банда бўлдикми?
Қани суннатимиз? Қани фарзимиз?
Беш махал намозда собит турдикми?
“Ал-мисоқ” кунида қолди аслимиз!
Дунёга берилдик,дунёлар қани?
Оқ кафан,тол тобут кўрганларимиз.
Ҳозир яшамоқдан бормикан маъно?
Тан тирик, рухлари ўлганларимиз!
“Мархум” йо “Мархума” аташар бизни,
Ҳаттоки исмимиз бўлади унут.
Айтайлик қалбларда бор барча сўзни,
Қабрда кутмоқда то махшар сукут!
Ўткинчи хисларга берилдик чунон,
Қазолар кўпайди, кўзларимиз нам.
Қанисан? Уйғонгин мурувват-виждон,
Жаноза ўқилар бир кун бизга ҳам!
13,000
0
Yakun
May 21, 2026, 10:51 AM
Ризқ сабабларидан
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
– Қиёми лайл - тунда ибодатда қоим бўлиш;
– Саҳар чоғларида кўп истиғфор айтиш;
– Садақа беришга аҳд қилиш ва давомли бериш;
– Куннинг аввали ва охирида зикрларни ўқиш", деди.
"Задул маъод" асаридан.
9,450
0
0
Yakun
May 21, 2026, 10:51 AM
Аллоҳнинг динида холис турган олим хаётда тўрт нарсанинг машаққатини албатта тортади:
душманлари уни кўролмайди,
дўстлари масхара қилади,
жохиллар ғийбат қилади,
уламолар хасад қилади.
7,450
0
0
Yakun
May 21, 2026, 10:51 AM
Раббоний қоида:
Намозни қанча зое қилсанг, шаҳватга шунча мубтало бўлаверасан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Ортларидан шундай ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).
Намозга қанча эътиборли бўлсанг, шаҳватдан шунча йироқ бўласан. Бунга Аллоҳнинг сўзидан қуйидаги оят далил бўлади: «Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур» (Анкабут сураси, 45-оят).
Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ: «Азонни эшитиши билан намоз ўқишда бардавом бўладиган кишининг қалби очиқ, фикри теран бўлади. Зеро, ким Аллоҳнинг амрини адо этса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини раво қилади», дедилар.
Ота оналарга мактуб.
Фарзандларингиз хусусида қўрқиш керак эмас, уларни тарбия муассасаларида зулмга рўбаро келишларидан безовта бўлиш хам керак эмас. Чунки сизлар уларни тили заҳаргина этиб, ёмон хулқли ҳамда устоз ва тарбиячиларга эҳтиром кўрсатмайдиган этиб тарбиялаб бўлгансиз. Шу билан бирга устознинг қаттиқ туриши ёки қўл кўтариши умуман мумкин эмас, урадиган ёки сўкадиган бўлса, у устоз ҳатто қамалади деб ҳам уқтириб бўлгансиз. Шу сабаб улар хақида хавотир олманглар.
Балки хавотир олиб қўрқишингиз лозим бўлгани шуки, куни келиб бу тарбиянгизнинг асоратлари бошингиздаги сочингизга оқ тушириб юборганида намоён бўлади.
Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари: «Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан: «Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди.
Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!